“BUKHARA BRILLIANT SILK” ПАРИЖДА ИПАК МАТОЛАРДАН ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТМОҚДА

Понедельник, 24 сентября 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган “Халқаро гастрономия қишлоғи 2018” - халқаро гастрономия соҳасидаги кўргазма бўлиб унда 60 дан ортиқ мамлакат иштирокчилари қатнашиб, тадбир доирасида 30 та концерт, 40 та кўргазма бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбирда қатнашчилар ўз миллий таомлари билан қатнашиб қолмай, ўз миллий урф одатлари, миллий кийим ва куй қўшиқларини хам намойиш этадилар.

21-23 сентябрь куни бўлиб ўтаётган тадбир Парижнинг энг хушманзара Эйфель минорасининг тагида, Сена дарёсининг қирғоғида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонлик меҳмонлар орасида “BUKHARA BRILLIANT SILK” Қ.К. вакиллари ипак матолардан тикилган замонавий кийимлар намойиши билан қатнашяпти.

 

Прочитано 412 раз Последнее изменение Понедельник, 24 сентября 2018 13:31