Италияда ипакчилар форуми

Понедельник, 16 июля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Италияда ипакчилар форуми

Италияда “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси ташаббуси билан ипакчилик мавзусида Халқаро форум бўлиб ўтди.
 
Унда “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси раиси Б.Шарипов, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Р.Қаюмов, UNIDO вакиллари, Осиё ва Африка бўйича институт раҳбарлари, Римдаги SAPIENZA университети профессорлари, Ўзбекистоннинг Римдаги фахрий консули, текстиль дастгоҳлари ишлаб чиқарувчи 200 та корхонани бирлаштирган ACIMIT ассоциацияси раҳбарияти ҳамда Италиянинг бошқа компаниялари вакиллари иштирок этди.
 
photo5341439204862830946.jpg
 
Римда бўлиб ўтган форум иштирокчиларига “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси раиси Б.Шарипов мамлакатимиздаги қулай бизнес муҳит, пиллачилик тармоғи, истиқболли бизнес лойиҳалари, экспорт имкониятлари, шунингдек, агросаноат мажмуйига кирувчи бошқа соҳаларнинг ривожи учун Президентимиз яратиб бераётган имкониятлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида сўзлаб берди.
 
Форумда йиғилганларнинг кўпчилиги Ўзбекистон билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, бир қатор вилоятларда йирик индустриал парк қуриш ниятида эканлигини билдирдилар.
 
Энг муҳими, уюшмага Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг шу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлари ишончли ҳамкор сифатида қарамоқда. Бу эса жорий йилда мўлжалланаётган маҳсулотни экспортини таъминлашга хизмат қилади.
Прочитано 1955 раз