Бельгия дастгоҳларида ипак гиламлар тўқилади

Понедельник, 16 июля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

 

Бельгия дастгоҳларида ипак гиламлар тўқилади

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, ипак гиламлар тўқилади, дея маълум қилмоқда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг матбуот хизмати. Бунга сабаб Бельгиянинг дунёга машҳур VANDEWIELE компанияси билан тузилган келишув деб айтиш мумкин.
 
“Биз мазкур компаниянинг ипак гиламлар тўқиш дастгоҳларини юртимиздаги пиллани қайта ишлаш корхоналарига ўрнатмоқчимиз. Бу жиҳозларда Европа стандартлари асосида ипак гиламлар тўқишни кенгайтириб борамиз. Келаси йилдан “Made in Uzbekistan” ёрлиғи билан рақобатбардош ипак гиламлари экспорт қилинади. Айни вақтда бу йўналишни бошлаш учун бизда етарли миқдорда ипак хомашёси мавжуд”, дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Шарипов.
 
a27deecf-49da-41f8-9c96-32490b54487e.jpg
 
Шу ўринда қайд этиш жоизки, мазкур уюшма бир қатор инновацияларни амалиётга жорий этмоқда. Хусусан, тут баргидан чой, пилла ғумбагидан ёғ олиш усуллари шулар сирасидандир.

 

Прочитано 967 раз