ИПАКЧИЛИК РИВОЖИДА НОЁБ ЛОЙИҲАГА ҚЎЛ УРИЛМОҚДА

Среда, 25 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)


“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси мамлакатимиз ипакчилик саноатини технологик ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестициялар жалб қилиш ҳажмини оширишга мақсадида инновацион ташаббус билан чиқди.

 “Ўзбекистон Республикаси ипакчилик секторида қўшилган қийматлар занжирини такомиллаштириш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш: қишлоқ жойларда юқори қўшилган қиймат, янги иш ўринлари ва даромад манбаини яратиш” лойиҳасини илгари сурмоқда.

Шу муносабат билан уюшмада лойиҳа муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги маслаҳатчиси — муваққат вакили Шерзод Асадовнинг айтишича, мазкур лойиҳа жаҳон тажрибасида ноёб ҳисобланади. Сабаби, унинг ижросида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иккита тузилмаси, яъни Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) иштирок этмоқда. Яна бир аҳамиятли томони шундаки, икки босқичдан иборат лойиҳага ОФИД (ОПЕКнинг халқаро тараққиёт фонди) грант маблағлари ажратишга розилик билдирди.

Айтиш жоизки, лойиҳа икки йўналишда ҳаётга татбиқ қилинади. Биринчисида унумдор тутзорларни барпо этиш, ипак қурти уруғчилиги, пилла етиштириш босқичларига  замонавий ноу-хауларни қўлланилса, кейингисида ипакчилик саноатини сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.

— Ўзбекистон ипак ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини банд этиб турибди, — дейди ФАОнинг Бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори В. Рахманин. — Юртингизда соҳани ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ипак газлама ва тайёр маҳсулотлар тайёрлаш, Европа мамлакатларидаги ипакчилик компанияларининг хом ашёга бўлган эҳтиёжини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшишга кенг йўл очиб беради. Бугун Ўзбекистонда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги яна бир истиқболли йўналиш бўлган ипакчилик соҳада ҳамкрликни йўлга қўйиш имконини берди. Биз биргаликда амалга оширадиган лойиҳа соҳани модернизациялаш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшлар учун янги иш ўринлари  яратиш, қишлоқ аҳлининг фаровонлигига хизмат қилади.

Прочитано 1706 раз