ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР - ФАОЛИЯТИМИЗ АСОСИ БӮЛМОҒИ ЛОЗИМ

Среда, 25 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси айни вақтда соҳа учун мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари - Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳридаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Шунингдек, хорижий илм даргоҳлари билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўтказилган “Ипак саноати соҳасининг инновацион технологияларини яратиш йўллари ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги семинарда Хитой Фанлар академияси профессорлари Lu Xingmeng Wang Yongqiang Yao Lusongлар иштирок этди.
Улар билан келгусида ипак қуртининг касалликларини даволаш, профлактика қилиш, ипак қуртини парваришлаш, уларнинг навларини бошқаришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилинади.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йил июль ойида уюшма тизимида фаолият юритаётган 5 нафар мутахассис Ҳиндистонда, август-сентябрь ойларида яна 29 нафар мутахассис Хитойнинг Цзянсу ва Шандон провинцияларида зотли ипак қурти уруғи етиштириш, ипак қуртини парваришлаш технологияси, сифатли пилла ишлаб чиқариш йўналишларида малака оширди. Жорий йилда яна 55 та мутахассис хорижга юборилади. 
Тизим корхоналарида 10 дан ортиқ Хитой ва Ҳиндистондан таклиф этилган мутахассислар илғор усулларда ипак қурти боқиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитиш ишларини олиб бормоқда.

Прочитано 1732 раз