ТАРМОҚНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОЗУҚА БАЗАСИГА БОҒЛИҚ

Среда, 25 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)
           Президентимиз Шавкат Мирзиёев  "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси  олдига 2023 йилгача маҳсулотлар экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифасини қӯйган. 

            Ушбу топшириқ ижросини сӯзсиз таъминлаш мақсадида Уюшма томонидан чора-тадбирлар ва "Йӯл харитаси" ишлаб чиқилган бӯлиб, бу борада аниқ амалий ишлар бажарилмоқда. Республикада ипак қурти уруғчилиги ва тутчиликни ривожлантириш бӯйича олиб борилаётган ишлар шулар жумласидандир. Чунки уруғчилик ва озуқа базасини мустаҳкамламасдан пилла хом ашёсини етиштиришни кӯпайтиришнинг имконияти йӯқ. Сифатли хом ашёни кӯпайтирмасдан туриб эса рақобатбардош маҳсулотлар турларини кӯпайтириб бӯлмайди. 

            Шу сабабли, Уюшма томонидан пиллачилик тармоғининг ривожи бӯйича жаҳонда етакчи бӯлган Хитой давлатидан соҳа бӯйича етук олимлар билан, Хитой Фанлар Академияси илмий тадқиқот институтлари билан ӯзаро ҳамкорлик алоқалари ӯрнатилмоқда. Ушбу ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, илм-фан ютуқларини мамлакатимиз пиллачилик тармоғига жорий этиш, тажриба орттириш орқали оқсаб қолган уруғчилик ва тутчиликни такомиллаштиришни, шу орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни ва экспортни кӯпайтиришни Уюшма ӯз олдига мақсад қилиб қӯйган. 

          Уюшма таклифига кӯра мамлакатимизда бӯлиб турган хитойлик профессорлар Ипакчилик илмий тадқиқот институтида бӯлиб, институтдаги тутчилик хӯжалиги, унда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишдилар. Танишув давомида хитойлик олимлар тутчиликни ривожлантириш бӯйича ӯзларининг аниқ таклифини бердилар. 

Прочитано 1771 раз