ИЛМ-ФАН СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНАДИГАН БӮЛДИ

Среда, 25 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси айни вақтда соҳа учун мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари - Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳридаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Шунингдек, хорижий илм даргоҳлари билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.

Хусусан, бир ҳафта мобайнида юртимизда меҳмон бӯлиб, пиллачилик тармоғимизнинг ӯзига хос жиҳатларини ӯрганган Хитой Фанлар Академияси профессорлари Lu Xingmeng, Wang Yongqiang ва Yao Lusongлар ни "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқаруви раиси Б.Қ.Шарипов қабул қилиб суҳбатлашди. Суҳбат давомида соҳани илмий ривожлантиришнинг истиқболлари, ӯзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йӯлга қӯйиш орқали илмий янгилик ва ишланмаларни алмашиш, олимлар учун стажировкалар ташкил этиш масалаларида келишиб олинди.

Прочитано 1736 раз