ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИ: ИЛМ-ФАН СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

Пятница, 20 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(1 Голосовать)

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Шарипов раҳбарлигида ипакчилик соҳасида ташкил этиладиган янги корхоналар учун талаб этиладиган олий малакали муҳандис ва техник мутахассислар тайёрлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилди. Бунда эса Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 январдаги “Республикада пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.
Дастур асосида бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлашнинг ўқув ва фан дастурлари таҳлил этилиб янгиланмоқда. Ўтилаётган фанлар замонавий технологиялар асосида олимлар ва мутахассислар тавсияси асосида янги инновацион материаллар билан тўлдирилмоқда. 
Таълим олаётган талабаларнинг ўқув, битирув, диплом олди амалиётларини уюшма корхоналарида ўтказилиши таъминланмоқда. Шунингдек, бошқа вилоятлардан борган талабалар учун ётоқхоналар ва иссиқ овқат ташкил этилиб, “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилди. 
Хитойлик профессорлар билан ўтказилган учрашувда ҳам соҳадаги инновацион масалалар, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, ипакчиликда илғор технологияларни қўллашда илм ва фан ўртасида уйғунликни таъминлаш ҳақида сўз юритилди. 
Яна бир гап. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартда қабул қилган қарорига асосан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига ўтказилди. Соҳани инновацион ривожлантириш борасидаги илмий-тадқиқотлар ҳисобига уюшма таркибидаги корхоналарда ипак қурти ғумбагидан ёғ, қимматбаҳо доривор ва фармакологик воситалар, косметолгия йўналишидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бунда эса етук кадрларнинг ўрни беқиёсдир.

Прочитано 1904 раз