ЕВРОПА БОЗОРИГА ЯНА БИР ҚАДАМ

Пятница, 20 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

 

2017 йил декабрда "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқарув раиси Б.Қ.Шарипов бошчилигидаги делегация бир қатор Европа давлатларида бӯлиб, ипакчилик соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш, ипак матоларимиз сифатини Европа сифат кӯрсаткичлари талаблари асосида ошириш ва мато (маҳсулот)ларимизнинг Европа бозорига чиқиши ҳамда турдош маҳсулотлар билан бемалол рақобатлаша олиши учун нуфузли халқаро сертификатларга эга бӯлиш юзасидан ӯндан ортиқ учрашувлар ӯтказилган эди. 
Ҳозирги кунда, тан олишимиз керак, мамлакатимизда ипак маҳсулотлари учун Европа бозорига йӯл очувчи стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими шаклланмаган. Шу мақсадда, "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси таклифига кӯра, халқаро даражада сифатни сертификатлаштириш бӯйича жаҳондаги энг нуфузли институтлардан бири - Германиянинг "HOHENSTEIN" институти Президенти, проф. Stefan Mechels, ушбу институтнинг маркетинг бӯлими бошлиғи Martin Cieslik Уюшмага ташриф буюрди ва уларни Бошқарув раиси Б.Қ.Шарипов қабул қилди. Учрашув давомида ӯзаро ҳамкорликни кенг йӯлга қӯйиш, асосийси "HOHENSTEIN" институтининг филиалини Ӯзбекистонда очиш масалалари муҳокама қилинди ва меморандум имзолашга келишилди. 
PS.: ушбу филиалнинг мамлакатимизда фаолият кӯрсатиши нафақат ипак маҳсулотлари, балки текстиль ва чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кенг имконият ва қулайликлар яратади, бир сӯз билан айтганда, биринчидан, тадбиркорнинг харажати камайиб, даромади ошади, иккинчидан, Европа бозорига катта йӯл очилади

Прочитано 1968 раз