БИР ОЙЛИК САМАРАЛИ МЕҲНАТ ОРТИДА БИР ЙИЛГА ТАТИГУЛИК БАРАКА МАВЖУД

Пятница, 20 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Бу фикрлар "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги "Сурхон ипаги" корхонаси раҳбари Б.С.Тӯрабоевга тегишлидир. Дарҳақиқат, пилла мавсуми бошлаган кундан, яъни ипак қурти уруғини келтириш, уни инкубаторияларга жонлантириш учун қӯйиш, уруғнинг жонланиш жараёнлари, жонланган ипак қуртларини қуртхоналар ва пиллакорларга тарқатиш, парваришлаш билан бирга, ташкилий ишлар: инкубаторияларни тайёрлаш, мавсум учун зарур жиҳозларни жойлаштириш, қуртхоналар таъмири, қурт боқувчиларга тушунтириш ишлари, молиявий масалалар... буларнинг ҳаммаси раҳбардан тиниб-тинчимаслик, кечаю кундуз машаққатли меҳнат, сабр-ирода, хушмуомалалик, асосийси ӯз касбини севишни талаб этади. Бу хислатларнинг бариси Бекзод полвон Тӯрабоевда мужассамдир. Айнан унинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демасдан қӯл остидаги ишчи-ходимларга ӯрнак бӯлиб меҳнат қилиши, шу билан бирга ӯз ортидан кӯп сонли командани ва пиллакорларни эргаштириши бугунги кунда Сурхондарё вилоятида пилла мавсумининг уюшқоқлик билан давом этишини таъминламоқда. 

Прочитано 1869 раз