2021 ЙИЛДАН ИПАК ҚУРТИ УРУҒИ ИМПОРТИГА ЧЕК ҚӮЙИЛАДИ

Среда, 28 марта 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(1 Голосовать)
 

            Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 616-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида баҳорги пилла мавсуми учун хорижий ипак қурти уруғлари келтирилди. 
        Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг 5 та вилоятида, яъни Наманган, Сурхондарё, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида уруғ етиштирувчи нуфузли хорижий компаниялар билан қӯшма корхоналар барпо этилди. Ушбу уруғчилик компанияларининг фаолият кӯрсатиши мамлакатимизда инқирозга юз тутган ипак қурти уруғи етиштириш соҳасининг оёққа туришига ва уруғ импортини босқичма-босқич камайтиришга олиб келади. Биргина 2019 йилда янги корхоналаримизда 100 минг қути ипак қурти уруғи етиштирилади, бу кӯрсаткич йилма-йил марталаб кӯпайтириб борилади. Натижада эса 2021 йилдан бошлаб уруғ импортига батамом чек қӯйилади ва айнан шу йилдан бошлаб Ӯзбекистонда етиштирилган ипак қурти уруғларининг хорижга экспорт қилиниши мӯлжалланмоқда.

        Албатта, бу чора-тадбирлар пиллачилик тармоғининг экспорт салоҳияти юқори эканлигидан далолатдир.

Прочитано 2671 раз