ПИЛЛАКОРЛАР БИЛАН МАВСУМ УЧРАШУВИ

Среда, 28 марта 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

 

            "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан қашқадарёлик 500 нафар пиллакорлар ва пиллачилик агрономлари учун мавсумолди байрамона тадбир ӯтказилди. Концерт ва бир пиёла чой устида Уюшма раҳбари Б.Қ.Шарипов ва вилоят ҳокими З.Ш.Рӯзиевлар пиллакорлар билан самимий суҳбат қилдилар. 
           Пиллакорлар учун семинар ӯтказилиб, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ривожи бӯйича қарорлари мазмун-моҳияти, пиллакорлар учун яратиб берилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунтириб берилди. Тадбирлар пиллакорлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. 
         Мазкур мавсумолди тадбир давомида Уюшма раҳбари ва вилоят ҳокими томонидан қашқадарёлик пиллакорларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Хусусан, ҳудудий пиллачилик агрономларига "Ӯзбекипаксаноат" уюшмасининг совғалари: 4 та Белорусда ишлаб чиқарилган трактор, 14 та компъютер, 145 та велосипед ҳамда 300 нафар пиллакор опа-сингилларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Байрам, янги мавсум ва совғалар муборак, азиз қашқадарёлик пиллакорлар! 26.03.2018й. Қарши шаҳри

Прочитано 3234 раз