ХОРИЖИЙ КОРХОНА ТОМОНИДАН ИНТЕНСИВ ТУТЗОРЛАР ВА ИННОВАЦИОН ҚУРТХОНАЛАР БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Четверг, 15 марта 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

 

"Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги "Веригров ипаги" хорижий корхонаси (Наманган вилояти) томонидан озуқа базасини мустаҳкамлаш ва пилла хом ашёсини самарали етиштириш эвазига юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида корхонага Уюшма томонидан бириктирилган туманларда интенсив тут плантациялари ва бевосита тутзорларда инновацион қуртхоналар барпо этилмоқда. Корхона раҳбари жаноб Шамбу Кежривал : "Сурхондарёда пиллачиликни ривожлантириш борасида эришилган реал натижалар ва янгиликлар, олиб борилаётган ишларни кӯриб лол қолмасликнинг иложи йӯқ. Олдимга кӯрганларимни Наманганда ҳам амалга ошираман ва ҳосилдорликни албатта оширишга эришамиз", -деб таъкидлади. Уюшма раҳбари Б.Қ.Шарипов ушбу корхона томонидан барпо этилаётган ҳар бир тутзор ва пилла етиштириш масканларини кӯздан кечирди ҳамда ишларни янада жадаллаштириш, технологик янгиланишларни жадал олиб бориш, янги турдаги тайёр ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш эвазига экспорт ҳажмини ошириш, импортга қатъиян барҳам бериш чораларини кӯриш юзасидан ӯз тавсияларини берди.

Прочитано 2689 раз