2018 ЙИЛДА 27 МЛН.АҚШ ДОЛЛАРИЛИК ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Четверг, 15 марта 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

 

     Дарҳақиқат, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 27 млн.АҚШдолларини ташкил этиб, унинг 20 млн.доллари тӯғридан-тӯғри хорижий инвестициядир. 
2017 йил 18 декабрда "Ӯзбекипаксаноат" уюшмасида Бухоро шаҳрида ипак матоларига ранг бериш ва гул босишга ихтисослашган йирик қӯшма корхонани барпо этиш (қуввати 1 ойда 1000 тонна матони бӯяб, гул босади) юзасидан Jiangsu Xinge Jia Fang компанияси (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорлик битими имзоланган эди. 
Орадан кӯп ӯтмади, лекин Уюшма томонидан олиб борилган амалий ҳаракатлар туфайли мазкур лойиҳани амалга ошириш учун кенг кӯламли ишлар олиб борилди. Бухоро шаҳрида қӯшма корхонанинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Хорижий ҳамкор-инвесторлар эса шу ӯтган даврда 2 марта мамлакатимизга, шу жумладан, Бухоро шаҳридаги ажратилган ва қурилиш ишлари бошланган бино (ҳудуд)га ташриф буюрдилар, барча тегишли ишлар ӯзаро келишилган ҳолда амалга оширилмоқда. 
Қайд этилганидек, имзоланган битим доирасида "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан мутахассислардан иборат ташкил этилган Ишчи гуруҳи айни вақтда Хитой Халқ Республикасидалар ва хитойлик ҳамкор инвестор компания Бош директори Chen Yumei хоним ва компаниянинг бошқа вакиллари билан жорий йилда қӯшма корхонани ишга тушириш масалаларини келишиб олмоқдалар

Прочитано 3059 раз