Ипакчилик тарихи

Понедельник, 21 августа 2017 08:58 Автор 
Оцените материал
(1 Голосовать)

«Ўзбек қомуси»да таъкидланишича, пиллачилик ва пилладан ипак олиш ҳунарининг ватани Хитой бўлган. Бундаи беш минг йил муқаддам ёввойи ҳолдаги ипак қурти Шан-Тунг ярим оролида топилган. У қўлда боқилиб, хонакилаштирилган ва пилласидан ипак ажратиб олинган. Пиллачилик милоддан аввалги 2640 йилда (яъни бундан 4640 йил муқаддам) император Хуан Юан ва унинг умр йўлдоши Хи Линь Ши ҳукмдорликлари даврида юзага келган.

Дарвоқе, пилладан ипак ажратиб олиш тасодифан кашф этилган, дейилади. Хитой маликаси боғда чой ичиб ўтирганда унинг пиёласига тут дарахтидан пилла тушган. Пилла пиёлада маълум вақт қолиб кетгандан кейин, тасодифан қўлга олинганда ундан ипак тола ажрала бошлаган. Ипак қурти боқиш ва пилладан ипак чувиш ҳодисасини хитойликлар бир неча юз йил мобайнида миллий сир тариқасида қонун билан муҳофаза қилганлар. Бу сирни чет давлатларга ошкор қилган шахс ўлим жазосига маҳкум этилган. Шу тариқа бу мамлакат ипак маҳсулотини четга сотиб, кўп фойда кўрган. Лекин, ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, бу мавжудот турли йўллар билан бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган. Ривоятларга қараганда Хўтан шахзодасига турмушга чиққан Хитой зодагонининг қизи ўз жонини хавф остида қолдириб, турмуш ўртоғига садоқати сифатида сочининг турмаги ичида ипак қурти тухумини яшириб, Хўтанга олиб келган ва шу тариқа бу вилоятда ҳам пиллачилик йўлга қўйилган (Хўтан шаҳри Хитойнинг уйғур автоном районида жойлашган.

       У баъзи тарихий манбааларда Серинда деб аталган. Юнонча «серин» сўзи «ипак» деган маънони билдиради). Милоддан аввалги II асрда пиллачилик Кореяга ва у ердан эса IV асрда Японияга, Эронга ва Марказий Осиёга ҳам ўтди. Қайси мамлакат бўлмасин, бу мавжудотни ўз чегарасидан ташқарига олиб чиқиб кетишларига қарши кўрилган барча чораларга қарамай, пиллачилик турли йўллар билан секин-аста бошқа давлатларга ҳам тарқала бошлади. VI асрда Византия императори Юстилиан бир қанча кишини ипак қурти тухумини олиб келиш учун жосус сифатида Хитойга жўнатади. Икки дарвеш (рохиб) ипак қурти тухумини махсус ишланган хасса ичига яширган ҳолда Хўтандан Юнонистонга олиб боради ва тезда бутун империяга ипакчилик тарқалади. Пиллачилик Туркияда ҳам VI асрда ривожлана борганлиги ҳақида маълумотлар бор. Тарихчи олимларни ёзишича, VI асрда Фарғонага келган икки киши ўзи билан бирга у ердан ипак қурти уруғи ва пилла олиб, Константинополга кетади. У ердан пиллачилик Жанубий Оврўпа ва Кичик Осиё мамлакатларига тарқалади. Европада «серикум» (яъни «ипак») атамасининг келиб чиқишини ҳам Хитой сўз ўзаги «сир»дан олинган деб ҳисобланади. Дарвоқе, инглизча Sericulture сўзи «ипакчилик» демакдир. Ўз-ўзидан маълумки, серицин (ипакнинг елим моддаси) сўзи ҳам ўша терминлар билан боғлиқ. Ипак қурти шу тариқа Юнонистондан Мисрга ва у ердан арабларга. VII асрга келиб эса Африканинг шимолий қирғоқларига етиб боради.

     Пиллачилик секин-аста Европа қитъасига ҳам ўтди. Бу ҳунар VIII асрда Мисрдан Испанияга, у ердан X асрда Германияга, XIII асрда Грециядан Италияга, XIV асрда Франция, Швейцария, Бельгия, XV асрда Австрия, Венгрия мамлакатларига тарқалади. XVI асрга келиб Америка қитъасининг АҚШ, Бразилия, Мексика мамлакатларига ҳам етиб борган. Лекин Америка қитъасида бу касб фақат IX асрлардагина ривож топди. «Ғарбий Европага пиллачиликнинг тарқалишида арабларнинг катта ҳиссаси бўлган»,—деб ёзилади манбааларда. Улар ўша босиб олган жойларда бу касбни тарқатди. Европа мамлакатлари ичида пиллачилик айниқса Италияда яхши ривож топди. XVIII асрнинг 60-йилларида Италия ҳар йили 40 минг тонна атрофида хом пилла тайёрлаб, Хитойдан (140 минг тонна) кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Францияда Генрих IV давридан бошлаб пиллачилик давлат аҳамиятига молик иш деб қаралди. XVIII асрнинг 50-йилларида ҳар йили 26 минг тоннадан пилла тайёрланган. Кавказ республикалари пиллачилиги тарихи узоқ ўтмишга эга, лекин бунга оид маълумотлар жуда кам. Тарихий манбалардан маълум бўлишича у ерга пиллачилик V асрда кириб келди. Фақат XIV асрга келиб бироз ривожланди. У Ширвон, Грузия, Қорабоғ ва Лезгинистонда кенг тарқалди. Шемаха Кавказ орти мамлакатлари пиллачиликнинг маркази эди. Озарбайжонда XVIII асрдаёқ пиллачилик айниқса Шеки, Тоғли Қорабоғ, Нахичеван, Шемахада яхши ривожланган эди.

       Бу фармонга биноан Киевда, Қизларда (ҳозирги Доғистондаги шаҳар), Оқтепада (ҳозирги Қозогистонда), Воронежда тутзорлар барпо этилди, қуртхоналар ва пилла чувиш корхоналари қурилди. Қурт тухуми Италиядан сотиб олинар эди. Халқни қизиқтириш мақ- садида қурт тухуми тайёрлаб берувчи хусусий шахсларга Петр I томонидан турли имтиёзлар билан ерлар берилган.  Россияда тут дарахтлари биринчи бор XVII аср ўрталарида Астрахань, Царицин, Симбирск, Измайловода (Москва яқинида) экила бошланди. XVIII асрда эса Қуйи Поволжьеда, Терек, Киев атрофларида, Днепр бўйларида ипак қурти боқиш, пилладан ипак ажратиш ишлари тарғиб қилинди ва уни ривожлантириш чоралари кўрилди.

Ипакчилик Европа ва Америка мамлакатларига нисбатан Осиё мамлакатлари — Хитой, Япония, Корея, Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон каби мамлакатларда яхши ривож топди. Ўрта Осиё пиллачилиги тўғрисида қатор афсона, ривоят ва тарихий манбалар мавжуд. Бир манбаада бу ерда пиллачилик билан милоддан аввалги IV—II асрлардаёқ шуғулланилган дейилса, бошқасида бу ҳунар IV—VI асрларда пайдо бўлган деб кўрсатилади. Ўрта Осиёни ўрганган машҳур тадқиқотчи олим Херман Вамбери ўзининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» китобида пиллачилик дастлаб IV асрда Қашқардан Фарғона водийсига ўтганлиги ҳақида ёзилади. Н. Ф. Петровский маълумотларига қараганда Туркистон ўлкасининг Қўқон ва Хўжанд районларига пиллачилик Хитойдан кирган, Бухоро ва Зарафшон округларига Форсдан (Эроннинг жанубий қисмидаги тарихий вилоят) кириб келган, деб ёзади. Ўрта Осиё пиллачилиги тарихига оид бошқа бир манбаада кўрсатилишича, бу ерда ипакчилик бошқа давлатларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, мустақил равишда юзага келган, дейилади.

       Илмий кузатишлар Ўрта Осиёда ҳатто Ер тарихининг учламчи даврида ҳам тут дарахтлари ва ёввойи пилла қуртлари бўлганлиги ҳақида далолат беради. Бундай қуртлар аста-секин хонакилаштирилган, дейишга асос бўлади. Бу ҳақда муаллиф бир қанча тарихий, лингвистик, фольклор ва этнографик фактлар ҳам мавжудлигини ёзади. Кейинги вақтларда эълон қилинган маълумотларга қараганда ипакчилик ва шойи матолар тўқиш дастлаб Марказий Осиёда бундан 4 минг йил илгари вужудга келган ва мустақил равишда Фарғона водийсида, Зарафшон дарёсининг бош қисмида ва Ўзбекистоннинг жанубида ривожлана бошлаган. Бунга милоддан аввалги иккинчи минг йилликдан шу пайтгача сақланган табиий ипакдан тўқилган мато намуналари далил қилинган. Юқорида келтирилган иккита манбаанинг ўзи пиллачилик ва ипакчилик касби хитойликларга боғлиқ бўлмаган ҳолда улардан бир аср олдин ипакчилик бизнинг юртимизда маълум ва машқур эди дейишга асос бўла олади. Ўрта Осиёнинг пиллачилик маркази ўтмишда Фарғона водийси ҳисобланган. Бунинг исботи сифатида у жойларнинг табиий шароити ипак қурти учун қулайлиги, тутзорлар барпо қилиш учун суғориладиган ерларнинг мавжудлиги, халқнинг ўтроқ ҳолда яшаши каби далилларни келтириш кифоядир. Ипак хомашёси бўйича мутахассис В. В. Линде Бухорода қандай қилиб пиллачилик ривожлангани ҳақида қуйидагиларни ёзади: «1785 йилда Бухоро хони Шомуротбек Марв ҳокимлигини забт этиб, унинг 12 минг нафар халқини қул сифатида Бухорога олиб келади. Марвликлар қадимдан пиллачилик билан шуғулланган бўлсалар керак.

       Шу боис улар бу ерларда тут дарахтларининг кўплигини кўриб пиллачилик-ипакчилик билан шуғулланибгина қолмай, балки маҳаллий халқни ҳам бу ҳунарга ўргатдилар. Бухороликлар пиллани қайнатиб сўнгра йигирар эди. Марвликлар эса пилла ғумбагини жонсизлантириб, сўнгра унинг ипагини чувиш усулини ҳам билар эдилар. Шундай қилиб, Марв асирларининг ҳосияти туфайли Бухоро пиллачилиги XVIII аср охирларига келиб ривожланди. Ипак тўқиш ҳунари билан асосан шаҳар аҳолиси ёки шаҳар билан қўшни бўлган қишлоқ аҳолиси шуғулланган. Қўл кучи билан ишлатиладиган тўқув дастгоҳлари одатда ҳунарманднинг уйига ўрнатилар эди. Битта хонада икки ва ундан кўп тўқув дастгоҳлари бўлиб, уларда шойи ёки яримипакли матолар, атлас, рўмол ва кўрпалик матолар тўқилар эди. Мато тўқиш иши бошлангунга қадар кўп меҳнат талаб этиладиган бир қанча иш жараёнларини бажариш талаб этиларди. Жумладан, бозордан сотиб олинадиган ип калаваларга қўшимча ишлов бериш, уларни ишқорлаш, ранг бериш, крахмаллаш, ипни мокининг найчасига ўраш каби ишлар қилинарди. Найчага ип ўраш одатда чарх ёрдамида бажариларди (чарх — ип йигиришда ишлатиладиган махсус асбоб, унда асосан пахта, жун, ипак толалари йигирилиб ип тайёрланади, у ўтмишда кенг ишлатилган). Қурт тухумини очириш ҳам ибтидоий усулда эди. Хонаки тайёрланган ёки бозордан сотиб олинган қурт тухумлари матога ўраб қўлтиққа ёки кўкракка боғланган ҳолда олиб юриларди. Маълум вақтдан сўнг тухумлар жонланиб, қуртларга айланар эди.

      Сўнг улар қуртхоналардаги сўкчакларга жойлаштириларди. Н. Петровскийнинг (1874) маълумотларига қараганда, ипакчилик Чоржўйдан Амударё бўйлаб шимол томонга то Ғиждувонгача, ундан Хива хонлигигача тарқалган. Бухородан Зарафшон дарёси бўйлаб Каттақўрғон ва Самарқандгача, ундан Шаҳрисабзгача бориб етган. Наманган, Марғилон, Андижон округлари ва ундан шимол томонга — Тошкент, Чимкент ва Туркистонга қадар тарқалган. Ерли халқ шу иш билан машғул бўлган.

     Тарихий манбаалардан маълум бўлишича, Хоразм воҳаси ўтмишда пиллачилик марказларидан бири бўлган. Географ олим Мақсидий (940—985) у ерда X аср- лардаёқ ривожланган пиллачилик ҳунармандчилигининг мавжуд бўлганлигини езади. География луғатини тузган машҳур сайёҳ Еқут Ҳамавий Хоразмда кўплаб тут дарахтлари ўстирилганлиги ва пиллачилик-ипакчилик ишларининг ривожланганлиги ҳақида ёзади. Демак Марғилон, Наманган, Андижон, Қўқон, Хўжанд, Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Чимкент шаҳарлари ва унинг атрофидаги вилоятлар жуда қадим замонлардаёқ пиллачилик ва ҳар хил ипакли матолар тайёрлаш билан машҳур бўлган. Бинобарин, Ўрта Осиёда пиллачилик ҳунарининг ҳам бошқа соҳалар каби ўз қонун-қоидалари рисоласи (касб-ҳунар устави) бўлар эди. Рисолада ўша касбни юргизиш йўли, келиб чиқиши, динга муносабати каби масалалар ёритилган. У ерда ҳам Ўрта Осиёга пиллачилик ҳунарининг маркази Фарғона водийси бўлганлиги қайд этилган. Ўша пайтдаёқ қурт уруғи сифатларини яхшилаш устида ҳам изланишлар олиб борилганлиги маълум.

       Туркистоннинг кўзга кўринган жамоат арбоби А. X. Юнусов биринчи бўлиб Япониядан Ўрта Осиёга сифатли уруғ зотлари олиб келиб, бу ерда кўпайтиради. Қурт уруғига бўлган талабнинг ошиб бориши бирор чора-тадбирлар қўллашни тақозо этди. Шу сабабли Тошкентда 1871 йили пиллачилар мактаби очилди. 1885 йил Тошкентда биринчи марта давлат қурт тухуми станцияси очилди. 1888 йилда эса Марғилон (Фарғона)да, Самарқандда ва Петро-Александровскда (мудири врач Авдакушин) ҳам шундай станциялар ташкил қилинди. А.Тубалов (1937) маълумотларига қараганда Ўрта Осиёга биринчи бор 1889 йилда қурт тухумчилиги бўйича мутахассис француз Алоизи томонидан 2 минг золотник (25 граммлик бир қути тухум 6 золотникка тўғри келади) қурт тухуми олиб келинади. 1890 йилда 8 минг ва 1891 йилда эса 18 минг золотник тухум олиб келинди. Мазкур тухум сифати яхши ва юқори ҳосил беришлиги туфайли аҳоли томонидан кўплаб сотиб олина бошланди. Ипак қурти тухуми сотишдан кўп фойда кўрган ажнабийлар Ўрта Осиёга келтирилаётган тухумлар миқдорини тобора кўпайтирди. 1900 йилга келиб четдан келтирилган тухум миқдори 3 млн. золотникдан ошиб кетди. Фойда кетидан қувиш ва ўзаро рақобат четдан келаётган тухумлар сифатини бузилишига олиб келди. Шу боис хусусий тухумчилик корхоналари ташкил бўла бошлади. Жумладан, 1896 йилда Қўқонда Алоизи томонидан шундай корхона очилди.

1898 йилдан бошлаб Сирдарё, Самарқанд, Фарғона водийларида ҳам хусусий тухумчилик корхоналари очилди. Буларнинг энг йириклари Қўқондаги Бертэ-Мандалаканинг ва Фарғонадапи Евтихидининг тухумчилик корхоналари эди (М. Т. Ойбек номидаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейида 1898 й. Қўқонда Ипак қурти тухуми тайёрлайдигай корхона тузилганлиги ҳақидаги Мандалака номига берилган ҳужжат сақланмоқда.

          Тут ипак қурт тухумчилигининг аҳволи энди бироз яхшилангани сабабли Туркистонга чет элликлар қизиқиши орта бошлади. Бу борада айниқса Брус институтида таълим олган Туркия мутахассисларининг таъсири сезиларли бўлди. Улар Боғдод зотлари билан яхши таниш бўлиб, ўша зотларни Туркистонга олиб кела бошлади ва хусусий уруғчилик корхонаси очишди. Маҳаллий маъмурият томонидан Туркистон пиллачилигини ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ташкилий ва молиявий чора-тадбирлар амалга оширилди. Кўрилган бундай чора-тадбирлар ҳам аҳволни яхшилай олмади. 1913 йилда ҳаммаси бўлиб 130,2 минг қути, шу жумладан, Қўқондаги 2 та тухум заводи, Скобелевдаги 3 та завод 51,0 минг ва Намангандаги (уездлардагилар билан бирга) 6 та завод минг қути тухум тайёрлади. Ваҳоланки, ўша пайтда Ўрта Осиёнинг қурт тухумига бўлган талаби 250-300 минг қутини ташкил қилар эди. Бунинг устига қурт тухуми эгаларини кўпроқ фойда олиш қизиқтирарди.

         Шу сабабдан улар қурт тухумини четга сота бошладилар: 1913 йилда Қўқон тухум заводи маҳсулотининг 60 фоиздан кўпроғи Хитой Туркистон ва Қашғарга, шунингдек Фарғона тухум заводи маҳсулотининг қарийб 20 фоизи Қавказга экспорт қилинган. Биринчи жаҳон уруши ва айниқса, гражданлар уруши қурт уруғи етиштиришга ва пиллачиликка катта зарар етказди. Чегараларнинг ёпилиши Ўрта Осиёга ипак қурти тухумларини ташқи мамлакатлардан олиб келишга барҳам берди. Ўрта Осиёда асосий пиллачилик райони Фарғона вилояти бўлиб, у ерда Ўрта Осиёдаги умумий пилланинг 80 фоиздан кўпроғи тайёрланар эди. Пиллачилик ҳатто вилоятнинг гербида ҳам ўз аксини топганди (ипак қурти капалаги тасвири туширилган эди). Бу вилоятда пиллачилик билан Скобелев, Қўқон, Наманган, Андижон, Ўш уездлари шуғулланарди. Фарғона вилоятида 1900 йилда 101,4 минг 1910 йилда - қарийб 164 минг ва 1914 йилда - 161 минг пуд пилла тайёрланган.

        Туркистон ўлкасида бирорта ҳам пиллакашлик фабрикаси бўлмагаилиги туфайли ҳар йили кўп миқдорда пилла ташқи мамлакатларга чиқарилар эди. Масалан, 1907 йилда Чор Россиясида 4570 тонна пилла ташқарига чиқарилган бўлса, унинг 4170 тоннаси Ўрта Осиёники эди. «Шелководство и шелковая промьшленность» журналида ёзилишича, Россия пиллалари Марселга (Франция) жўнатилар, у ердан эса ипак ҳолида яна Россияга қайтар эди. Бу деган сўз катта меҳнат эвазига тайёрланган пиллалар катта маблағлар сарфланиб, бошқа юртларга юборилиб, ипак ҳолига келтирилар эди. Шундай қилиб, 1907 йилга келиб пиллачилик бутунлай тушкунликка учради. Ипак қурти тухуми заводлари ва пиллага дастлабки ишлов бериш корхоналарининг йўқлиги, пебрина касаллигининг янада авж олиши, тут дарахтлари кўплаб қирқилиб ўтин ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши, мутахассис ходимларнинг йўқлиги буларнинг ҳаммаси пиллачиликни ўша аҳволга олиб келган эди. Бу йилда тайёрланган қурт тухуми миқдори ҳаммаси бўлиб 11,2 минг қутига тушиб қолди. Бундай ҳолат, умуман, қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари ва шунингдек саноатда ҳам рўй берган эди.

 

 

 

 

 

 

Прочитано 1367 раз Последнее изменение Понедельник, 21 августа 2017 09:08
Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси »