"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

Понедельник, 21 августа 2017 09:05 Автор 
Оцените материал
(7 голосов)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти, тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотларининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг таркибига қуйидагилар киради:

тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотлари муассислигида янгидан ташкил этиладиган "Ипаксаноат" минтақавий жамиятлари - "Жанубипаксаноат", "Шимолипаксаноат", "Марказипаксаноат", "Водийипаксаноат" ва "Тошкентипаксаноат" масъулияти чекланган жамиятлари;

Маълумот

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва "Ипаксаноат" минтақавий жамиятларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) 4-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс равишда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.

Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:

Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, пиллачилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

ипак қурти уруғининг маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш ва келгусида республиканинг ички эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

пилла етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, ипак қуртининг маҳсулдорлигини ошириш;

пиллага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;

сифат менежментининг замонавий усулларини, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш.

2023 йил 1 январгача:

-ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар - юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловини тўлашдан;

-"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;

-уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин;

-пилла етиштирувчи ташкилотлар - пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилсин ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин.

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг пиллачиликни, пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврлари уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

 

Булар вазифалар 

Қуйидагилар "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

а) озуқа базасини такомиллаштириш бўйича:

тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;

б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича:

Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш;

сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш;

в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:

ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш;

маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш;

г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:

пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини олиб бориш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш;

Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалари тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.

 

 

Прочитано 2241 раз Последнее изменение Понедельник, 21 августа 2017 09:08
Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ипакчилик тарихи