Хужжатлар (3)

             Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 марта қабул қилинган “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўтган йили “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди.
Аввал хабар қилганимиздек, уюшма ва унинг тизимидаги корхоналарга бир қатор имкониятлар яратилиб, имтиёзлар берилган. Айни вақтда тизимдаги мутахассислар бундай янгиликларни аҳолига етказишга интилмоқда.
            Шу мақсадда Сурхондарё вилоятида бир қатор ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Унда Ангор туманидаги “Huashen Silkworm Pro” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона директори Акмал Абдуллаев бошчилигида фермер ва пиллакорларга хитой усулида ипак қурти уруғи парваришлашнинг афзалликлари ва қулай жиҳатлари, соҳадаги имкониятлар ва имтиёзлар тушинтирилмоқда.
Ипак қурти боқувчиларнинг бир ойлик меҳнати бир йилга ҳисобланиши айниқса, кўпчиликни қувонтирмоқда. Улар ҳозирда шартнома тузиб қўйишга талабгор бўлишмоқда. 
          Ипак қурти боқувчилари ва фермерлар иштирок этаётган учрашувлар ҳозирга қадар Ангор, Денов, Музрабод, Шўрчи ва Олтинсой туманларида ўтказилди. Бундай тадбирларни режа асосида барча туманларда ўтказиш белгиланган.

т/р

И.Ф.Ш

Лавозими

1

Шарипов Бахром Қурбонович

Бошқарув раиси

2

Жарасбаев Асан Азиевич

Раиснинг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари

3

Жумаев Олимжон Садуллоевич

Раиснинг иқтисодиёт ва истиқболли ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

4

Икромов Бобир
Нозимович

Раис ёрдамчиси

 

5

Абдулазизов Шуҳрат Абдулазизович

Кадрлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

6

Джураев Ойбек Абдукадирович

        Юридик бўлим бошлиғи

7

Шайхова Умида Ревмировна

Ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи

8

Қаюмов Асадулла Ўролович

Ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш ва иқтисодий таҳлил бошқармаси бошлиғи

9

Мерзлякова Анна Михайловна

Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, бош ҳисобчи

10

Хайдаров Зокир Абдукадирович

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш
 бўлими
бошлиғи

     

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

29.03.2017 й.

N ПҚ-2856

Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида: