ИПАКЧИЛИК КАФЕДРАСИ ОЧИЛАДИ

Вторник, 17 апреля 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(1 Голосовать)

 

Ўзбекистонда ипак толасини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ўсиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Соҳанинг жадал ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилиб, 15дан ортиқ лойиҳалар бажарилмоқда.

Ўзбекипаксаноат” уюшмаси соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам ибратли ишларни олиб бориб, олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Айни вақтда соҳа учун мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари - Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳридаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 29 мартда қабул қилинган "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соҳани ривожлантиришда сифат менежментининг замонавий усулларини қўллаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ҳамда янгилаш вазифалари белгиланган.

Президентимизнинг 2018 йил 12 январдаги “Республикада пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида уюшма ва тизим ташкилотлари билан олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси белгиланганУюшмада ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, ипакчилик соҳасида ташкил этиладиган янги корхоналар учун талаб этиладиган олий малакали муҳандис ва техник мутахассислар тайёрлаш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Олий ўқув юртлари билан биргаликда Бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлашнинг ўқув ва фан дастурлари таҳлил этилиб янгиланмоқда. Ўтилаётган фанлар замонавий технологиялар асосида олимлар ва мутахассислар тавсияси асосида янги инновацион материаллар билан тўлдирилмоқда. Шу вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тўқимачилик институтида ихтисослашган “Ипакчилик” кафедраси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг ўқув, битирув, диплом олди амалиётларини уюшма корхоналарида ўтказилиши таъминланмоқда. Бошқа вилоятлардан борган талабалар учун корхоналар ҳузурида ётоқхоналар ва иссиқ овқат ташкил этилиб, “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилди.

Фаол ва билимли талабалар амалиёт давридан сўнг танлов асосида уюшма таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишга қолмоқда. 2018 йил февраль-март ойларида Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўтказилган “Карьера кунлари” да бир қатор битирувчи талабалар билан уч томонлама шартномалар тузилди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил июль ойида уюшма тизимида фаолият юритаётган 5 нафар мутахассис Ҳиндистонда, август-сентябрь ойларида яна 29 нафар мутахассис Хитойнинг Цзянсу ва Шандон провинцияларида зотли ипак қурти уруғи етиштириш, ипак қуртини парваришлаш технологияси, сифатли пилла ишлаб чиқариш йўналишларида малака оширди. Ҳозирда улар жойларда илғор хорижий агротехнологиялар бўйича ипак қурти боқиш юзасидан семинарлар ўтказмоқда. Жорий йилда яна 55 та мутахассис хориж юборилади. Тизим корхоналарида 10 дан ортиқ Хитой ва Ҳиндистондан таклиф этилган мутахассислар илғор усулларда ипак қурти боқиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитиш ишларини олиб бормоқда.

Ана шу ҳамкорлик доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таклифи билан юртимизга келган, Хитой фанлар академиясининг ипакчилик соҳасида етакчи бўлган уч нафар профессор ўқитувчиси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида илмий-амалий семинар ўтказади. Унда соҳадаги инновацион масалалар, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, ипакчиликда илғор технологияларни қўллаш мавзуларида суҳбатлар бўлиб ўтади.

Юртимиздаги қатор илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамда ташриф буюрган Хитой фанлар академияси профессорлари биргаликда ипак қуртининг Фибрина, тут дарахтлари зараркунандалари бўлган тут парвонаси ҳашаротига қарши курашишнинг самарали воситаларини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.

Прочитано 392 раз
Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « ЎЗБЕКИСТОН ИПАКЧИЛАР ФОРУМИНИ МЕЗБОНИ