Тадбирлар (9)

 

Ўзбекистонда ипак толасини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ўсиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Соҳанинг жадал ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилиб, 15дан ортиқ лойиҳалар бажарилмоқда.

Ўзбекипаксаноат” уюшмаси соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам ибратли ишларни олиб бориб, олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Айни вақтда соҳа учун мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари - Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳридаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 29 мартда қабул қилинган "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соҳани ривожлантиришда сифат менежментининг замонавий усулларини қўллаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ҳамда янгилаш вазифалари белгиланган.

Президентимизнинг 2018 йил 12 январдаги “Республикада пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида уюшма ва тизим ташкилотлари билан олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси белгиланганУюшмада ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, ипакчилик соҳасида ташкил этиладиган янги корхоналар учун талаб этиладиган олий малакали муҳандис ва техник мутахассислар тайёрлаш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Олий ўқув юртлари билан биргаликда Бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлашнинг ўқув ва фан дастурлари таҳлил этилиб янгиланмоқда. Ўтилаётган фанлар замонавий технологиялар асосида олимлар ва мутахассислар тавсияси асосида янги инновацион материаллар билан тўлдирилмоқда. Шу вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тўқимачилик институтида ихтисослашган “Ипакчилик” кафедраси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг ўқув, битирув, диплом олди амалиётларини уюшма корхоналарида ўтказилиши таъминланмоқда. Бошқа вилоятлардан борган талабалар учун корхоналар ҳузурида ётоқхоналар ва иссиқ овқат ташкил этилиб, “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилди.

Фаол ва билимли талабалар амалиёт давридан сўнг танлов асосида уюшма таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишга қолмоқда. 2018 йил февраль-март ойларида Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўтказилган “Карьера кунлари” да бир қатор битирувчи талабалар билан уч томонлама шартномалар тузилди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил июль ойида уюшма тизимида фаолият юритаётган 5 нафар мутахассис Ҳиндистонда, август-сентябрь ойларида яна 29 нафар мутахассис Хитойнинг Цзянсу ва Шандон провинцияларида зотли ипак қурти уруғи етиштириш, ипак қуртини парваришлаш технологияси, сифатли пилла ишлаб чиқариш йўналишларида малака оширди. Ҳозирда улар жойларда илғор хорижий агротехнологиялар бўйича ипак қурти боқиш юзасидан семинарлар ўтказмоқда. Жорий йилда яна 55 та мутахассис хориж юборилади. Тизим корхоналарида 10 дан ортиқ Хитой ва Ҳиндистондан таклиф этилган мутахассислар илғор усулларда ипак қурти боқиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитиш ишларини олиб бормоқда.

Ана шу ҳамкорлик доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таклифи билан юртимизга келган, Хитой фанлар академиясининг ипакчилик соҳасида етакчи бўлган уч нафар профессор ўқитувчиси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида илмий-амалий семинар ўтказади. Унда соҳадаги инновацион масалалар, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, ипакчиликда илғор технологияларни қўллаш мавзуларида суҳбатлар бўлиб ўтади.

Юртимиздаги қатор илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамда ташриф буюрган Хитой фанлар академияси профессорлари биргаликда ипак қуртининг Фибрина, тут дарахтлари зараркунандалари бўлган тут парвонаси ҳашаротига қарши курашишнинг самарали воситаларини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.


         Ўзбекистон ипакчилик соҳасида қўлга киритаётган шу каби ютуқлар халқаро ҳамжамиятнинг қизиқишини оширмоқда. Жорий йил 9 — 13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё — Европа ипакчилик форуми мезбони сифатида ҳунарманду косиблар юрти ҳисобланган Бухоро шаҳри танлангани фикримиз тасдиғидир.
        Италия ипак ассоциацияси билан ҳамкорликда юртимизда биринчи марта ташкил этилаётган мазкур нуфузли анжуман 2017 йил декабрь ойида Вена шаҳри (Австрия)да ўтказилган Ўзбекистон — Европа халқаро ипакчилик форумининг мантиқий давоми эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Италия ипак ассоциацияси раҳбари Стефана Витали раҳбарлигида ишбилармон доиралар вакиллари, чет эллик инвесторлар, салоҳиятли тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари масъул ходимлари қатнашиши кутилаяпти.
      Форум доирасида мамлакатимиз пиллачилик тармоғига 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ва 15 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратиш юзасидан меморандум-келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
       Айтиш жоизки, шу пайтга қадар соҳада Хитой, Вьетнам каби қирқдан ортиқ давлатлар сармояси иштирокида қўшма корхоналар ташкил қилинган бўлса, энди Италия, Франция, Германия каби Европа давлатлари билан ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга чиқмоқда. Бинобарин, жалб этилаётган инвестицияларнинг салмоқли қисми Ўзбекистонда тажриба лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган Европа саноат парки ижросига йўналтирилади.
       Кўриниб турибдики, янгича иш тутуми, соҳага инновацион ёндашув таназзул ёқасига келиб қолган пиллачилик тармоғини қайта тиклабгина қолмасдан, балки унинг тараққиёт сари юз буришига кенг йўл очиб берди. Зотан, юртимизда олиб борилаётган шиддатли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам шу — қайси соҳа бўлмасин, уни одамлар учун муҳим даромад манбаига, иқтисодиётимиз таянчига айлантириш.

 

 “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида 2017 йил якуни ва 2018 йилда пиллачилик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказилди.

Муҳтарам Юртбошимиз жорий йилнинг 12 январь куни пиллачиликни ривожлантириш бўйича иккинчи муҳим қарорни қабул қилдилар. Ўтган йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 616-сон қарори ҳам қабул қилинган эди.

Хўш, ушбу қарорлар ҳудудларда тўлиқ ижро этилаяптими? Кун тартибига ўндан зиёд масалалар қўйилган бўлиб, уларнинг барчаси   Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросига бағишланди.

Уюшма ташкил топганидан кейин соҳада ижобий силжишлар бўлди. Жойларда бир неча йиллардан буён ишламасдан турган корхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилиши, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 2016 йилдаги ўртача 18 фоиздан 2017 йилда 54 фоизга кўтарилди.

Ўтган йилда Республикада биринчи марта тажриба сифатида такрорий пилла етиштириш жорий қилиниб, 10,5 минг қути ипак қурти Хитой технологияси асосида парвариш қилинди ва 424,3 тонна пилла ҳосили етиштирилди, режа 101,0 фоизга бажарилди.

Бироқ, танқидий руҳда ўтган йиғилишда камчилик ва муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Мисол учун, жорий йил баҳор мавсумида пилла етиштириш учун фермер хўжаликлари билан контрактация ҳамда ички меҳнат шартномаларини тузиш ишлари охирига етмаган.2018 йилнинг баҳор мавсумида 18 минг тонна тирик пилла етиштириш режа-топшириғи белгиланган. Бунга асосан вилоятларда пилла етиштириш юзасидан тузилиши лозим бўлган контрактация шартномалари жорий йилнинг 5 февраль кунига қадар 100 фоизга якунланиши белгиланган бўлсада, бу кўрсаткич 98,2 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан,
Бухоро (88,
2 %), Сирдарё (89,4 %) ва Тошкент (95,5 %)га бажарилган.

Йиғилишда 2017 йил пилла ҳосилидан қабул қилинган пилла хом ашёсидан тизимдаги пиллани қайта ишлаш корхоналарига 48,0 миллион доллар экспорт прогнози белгиланган. 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига  50,561 миллион долларлик  маҳсулот экспорт қилиниши кутилаётгани қайд этилди.

         Шунга қарамасдан айрим корхоналарда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичлари бажарилмаётгани алоҳида танқид қилинди.

Бунда ташқари янги тутзорлар, барпо қилиш бўйича 2017 йил куз мавсумида амалга оширилган ишлар ва 2018 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар, тут уруғи ва тут кўчати етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни ташкил қилиш, ҳудудлардаги мавжуд якка қатор тут дарахтлари ва тутзорларни хатлов (инвентаризация)дан ва хатловдан ўтган тутзорларни туман ҳокимлиги захирасига олиш ишларининг ҳолати муҳокама қилинди.

Шунингдек, пахта тозалаш корхоналари балансидаги махсус қуртхоналарни шартнома тузиб, далолатнома асосида қабул қилиш ва интенсив тутзорларни маҳаллий ҳокимлар қарорлари асосида расмийлаштириб олиш ишларининг аҳволи, ўтган йилда пиллани қайта ишлаш ва ипак қурти уруғи етиштириш корхоналарида амалга оширилган модернизация ишлари ҳамда 2018 йилда бу борада бажарилиши лозим вазифалар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Жиззах вилоятидаги  "Silk Expert Processing” ипак етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасини қуриш ишлари қизғин бормоқда. Корхона жорий йилнинг май ойида ишга тушади.

"Silk Expert Processing”да пиллага ишлов беришдан тортиб экспорт учун мато, кийим-кечак ва гилам ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ амалга оширилади. Тайёр маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга қилинади.

 Жиззах шаҳрида барпо этилаётган корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. У биринчи босқичда йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлайди. Бу кўрсаткич 2021 йилга бориб, 576 тоннага етказилади. Бу ерда йилига 374 тонна хом пилла қайта ишланади. 2021 йилда бу қувват 1 минг 498 тоннага етказилади.

Корхонада пиллани қайта ишлаш баробарида хомашёни шу ернинг ўзида етиштириш режалаштирилган. 2017-2018-йилларда 48 тонна, 2021-2022-йилларга бориб, 192 тонна пилла етиштириш йўлга қўйилади. Ипак қурти боқиш эса 25 минг қутига етказилади.

Мамлакатимиз ипакчилик саноати ривожида яна бир муҳим қадам бўладиган янги қўшма корхона аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда 240 та янги иш ўрни яратилади.

 

       "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Шариповнинг жорий йилнинг 11 декабрида ўтказган йиғилишида барча ҳудудларда пиллачилик соҳасида иш самарадорлигини ошириш, тезкор ахборот алмашинувини йӯлга қӯйиш зарурлиги қайд этилган эди. 

       Шу мақсадда жойларда қайта ишлаш корхоналари ҳамда туман "Агропилла"нинг манфаатли ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда. Хусусан, «Агропилла» ташкилотлари раҳбарлари ва ҳудудий агрономларга замонавий смартфонлар берилаётганлиги ҳақида мунтазам хабар бериб бормоқдамиз. 

    Мазкур ҳайрли анъана Хоразм вилоятида ҳам давом этмоқа. Мисол учун, бугун Хива тумани "Агропилла" ташкилоти раҳбари ва 8 нафар ҳудудий агрономга замонавий смартфонлар топширилди. Шунингдек, уларнинг интернет тармоғига бепул уланиши таъминланди.

 

 

 

Форум доирасида "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан ипак матоларидан тикилган либослар намойиши ӯтказилди. Либослар намойиши ӯзбек миллий қӯшиқлари ва мусиқалари билан уйғунлашиб кечага ӯзгача шукуҳ бағишлади.

 

 

 

 

Гӯзаллик ҳафталиги: “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан уюштирилган «Tashkent Fashion Week» мода ҳафталиги жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент Ёшлар ижод саройида бошланди. Қизиқарли тадбирларга бой бўлган мазкур мода ҳафталиги дунё мода индустриясида ўчмас из қолдиради. Хусусан, илк маротаба ўзбек дизайнерлари гуруҳи “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган турли ипак матолардан таёрланган замонавий кийим-кечак коллекциясини ушбу “Мода ҳафталиги”да тақдим этадилар. Бундан ташқари тадбирда Италиялик бренд-дизайнерлар Antonio Grimaldi ва Fulvio Luparia иштирок этадилар. Шу билан биргаликда ушбу тадбирда Франция, Жанубий Корея ва Қирғизистондан келган дизайнерлар Roberta di Camerino, Galitzine, Prada, Giorgio Armani, Brioni, Versace каби машҳур брендлар коллекцияларини тақдим этадилар.

 

24 - октябрь куни Халқаро анжуманлар саройида  табиий ипак матоли  миллий либослар намойиши бўлиб ўтади.  «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан ташкил этилган бу анжуманда табиий ипак матоли миллий либослар намойиш этилди. Унда ҳорижлик мутахассислар, либослар мода ва дизайни соҳаси вакиллари, талаба-ёшлар, мода ихлосмандлари иштирок этди. 

24-октябрь куни  Тошкент шаҳрида  сифатли ва рақобатбардош пилла хом ашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари мавзусида илмий анжуман ҳамда табиий ипак матоли миллий либослар намойиши ўтказилади.